«мақсуда ворисова» тегли мақолалар


МСК Шавкат Мирзиёевни сайланган президент деб эълон қилди
29 октябр 2021, 12:43

МСК Шавкат Мирзиёевни сайланган президент деб эълон қилди

Марказий сайлов комиссияси Шавкат Мирзиёевни президент сайлови ғолиби деб эълон қилди. У иккинчи муддатга қайта сайланди ва деярли 13 млн овоз (80,12%) тўплади. Иккинчи ўринни эса 6,63% овоз билан Мақсуда Ворисова эгаллади.

«„Янги Ўзбекистон Стратегияси“ халқимиз қалбидан чуқур ўрин эгаллади» — Ворисова Мирзиёевни ғалаба билан табриклади
25 октябр 2021, 19:08

«„Янги Ўзбекистон Стратегияси“ халқимиз қалбидан чуқур ўрин эгаллади» — Ворисова Мирзиёевни ғалаба билан табриклади

ХДПдан номзод Мақсуда Ворисова Шавкат Мирзиёевни президентлик сайловида ғолиб бўлгани билан табриклади. У «сайлов натижаларини тўла-тўкис тан олишини» айтди. «Шавкат Мирзиёев томонидан ишлаб чиқилиб, эълон қилинган „Янги Ўзбекистон Стратегияси“ халқимизнинг қалбидан чуқур ўрин эгаллади», — дея қўшимча қилди Мақсуда Ворисова.

Мақсуда Ворисова президентлик сайловларида овоз берди
24 октябр 2021, 10:45

Мақсуда Ворисова президентлик сайловларида овоз берди

Халқ демократик партиясидан номзод Мақсуда Ворисова президентлик сайловларида ўз овозини берди.

«Ҳали улар ҳаётни билмайди-ку» — Шавкат Мирзиёев президентликка бошқа номзодлар ҳақида
28 сентябрь 2021, 09:22

«Ҳали улар ҳаётни билмайди-ку» — Шавкат Мирзиёев президентликка бошқа номзодлар ҳақида

ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев наманганлик сайловчилар билан учрашув чоғида ҳар куни рақиблардан ҳам кўп нарса ўрганиши кераклигини айтиб ўтди. У бошқа номзодларнинг ҳаётни билмаслигини, бу билан уларни ёмонлаш нияти йўқлигини таъкидлади.

«Бу тизимни бошқа жойларда ҳам қиламиз». Шавкат Мирзиёев мактабларда бепул овқатланиш ҳақида
26 сентябрь 2021, 10:50

«Бу тизимни бошқа жойларда ҳам қиламиз». Шавкат Мирзиёев мактабларда бепул овқатланиш ҳақида

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандда бўлиб ўтган сайловолди йиғилишида Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидаги мактаб ўқувчилари учун ҳам бепул овқатланиш тизимини жорий этишга ваъда берди. «Биз буни аутсорсинг тизимида, коррупциядан холи ташкил этишни ишлаб чиқамиз», — деди у.

Президентликка номзодлар мактабларда бепул овқатланишни таклиф қилишди
22 сентябрь 2021, 17:16 1

Президентликка номзодлар мактабларда бепул овқатланишни таклиф қилишди

ЎзЛиДеПнинг президентликка номзоди Шавкат Мирзиёев Хоразмда ҳам 1−4 cинф ўқувчиларига бепул тушлик бериш жорий этилишини маълум қилди. ХДПнинг президентликка номзоди Мақсуда Ворисова бошланғич синф ўқувчилари учун бепул нонушталар ташкил этилиши ҳақида айтди.

Мақсуда Ворисова, Баҳром Абдуҳалимов ва Шавкат Мирзиёев президентликка номзодлар сифатида рўйхатга олинди
14 сентябрь 2021, 11:47

Мақсуда Ворисова, Баҳром Абдуҳалимов ва Шавкат Мирзиёев президентликка номзодлар сифатида рўйхатга олинди

Марказий сайлов комиссияси ХДПдан Мақсуда Ворисова, «Адолат»дан Баҳром Абдуҳалимов ва ЎзЛиДеПдан Шавкат Мирзиёевни президентликка номзодлар сифатида рўйхатга олди.

«Барчага ғамхўрлик — давлатнинг бурчи!» — ХДП номзоди Мақсуда Ворисованинг сайловолди дастури
9 сентябрь 2021, 16:47

«Барчага ғамхўрлик — давлатнинг бурчи!» — ХДП номзоди Мақсуда Ворисованинг сайловолди дастури

Халқ демократик партияси номзоди Мақсуда Ворисова сайловолди дастурини эълон қилди. Президентликка номзод пенсия тайинлаш тизимини ислоҳ қилиш, қимматбаҳо мулкларга «ҳашамат солиғи»ни жорий этиш, шифокорларнинг иш ҳақини 3 баробарга ошириш, 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни бепул 100 фоиз мактабгача таълим билан қамраб олиш, хусусий шифохоналарда 25% бепул тиббий хизмат кўрсатиш каби таклифларни илгари сурди. Номзоднинг тўлиқ дастури.

«Шавкат Мирзиёев жуда тўғри қарорлар қабул қиляпти, ижро эса таъминланмаяпти» — Мақсуда Ворисова
7 сентябрь 2021, 13:26 2

«Шавкат Мирзиёев жуда тўғри қарорлар қабул қиляпти, ижро эса таъминланмаяпти» — Мақсуда Ворисова

Президентлик сайловларига ХДПдан номзод Мақсуда Ворисова амалдаги президент Шавкат Мирзиёев «жуда катта инқилобий ўзгаришларни амалга оширганини» таъкидлади. У асосан президент қабул қилган «жуда тўғри қарорларнинг» ижроси таъминланмаслигини танқид қилишини қайд этди. «Aсосий эътирозимиз ижро органларига», — деди у.

«Тўловни кечиктирган фуқаро жарима тўлайди, лекин огоҳлантиришсиз электр таъминотини узган таъминотчига чора кўрилмайди» — депутат
8 июл 2021, 16:01

«Тўловни кечиктирган фуқаро жарима тўлайди, лекин огоҳлантиришсиз электр таъминотини узган таъминотчига чора кўрилмайди» — депутат

Қонунчилик палатаси депутати Мақсуда Ворисова барча коммунал хизматлар учун аҳоли ва таъминотчи ўртасида тузиладиган шартномалар қайта кўриб чиқилиши кераклигини таъкидлади. «Электр таъминоти учун тўловни 5 кунга кечиктирган фуқаро жарима тўлайди ёки таъминотдан узиб қўйилади. Лекин ҳеч қандай огоҳлантиришсиз электр таъминоти тўхтатилса ёки кучланиш ортиб кетгани сабабли хонадонлардаги электр асбоблар ишдан чиқса, таъминотчига чора кўришнинг имкони йўқ», — деди у.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг